Линклар

logo-print

Афғонистонда эронлик инженерлар ўғирлаб кетилди


Эрон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Афғонистон ғарбида 12 нафар эронлик инженер қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Вазирлик расмийси Рамин Меҳмонпараст эронлик инженерлар Фараҳ вилоятидаги қурилиш ширкатида ишлаганларини маълум қилди.

Эрон расмийси воқеанинг бошқа тафсилотларига тўхталмади.

Аммо у Кобулдаги Эрон элчихонаси ва Теҳрондаги Афғонистон элчихонаси воқеа юзасидан суриштирув олиб бораётганини билдирди.

Фараҳ вилояти ҳокими Юнус Расулий ўғирлаб кетилган 12 кишининг 9 нафари эронлик, уч нафари афғонистонлик эканини таъкидлади.

Улар якшанба куни ўғирланган пайтда Фараҳ вилоятини Эроннинг Ҳуросон вилояти билан боғлайдиган 120 километрлик катта автомобил йўли қурилишида ишлаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG