Линклар

АҚШдаги Озодлик уйи инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар сони ортиши баробарида интернетга чекловлар ҳам кучаймоқда.

Жаҳоннинг 37 мамлакатидаги вазият таҳлил қилинган ҳисоботда Эстония интернетдан фойдаланиш бўйича энг эркин, Эрон эса энг ёмон мамлакат сифатида баҳоланган ва рўйхат тубидан жой олган.

Эрон қаторида яна Беларус, Бирма, Хитой, Куба, Саудия Арабистони ва Тайланд каби мамлакатлар интернет эркин бўлмаган давлатлар сифатида тилга олинади.

Бу давлатларда блоггерлар, онлайн журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари, қолаверса, форумларда иштирок этган оддий одамлар доимий таъқиб ва таҳдидлар остидадир. Уларга ҳибс ва ё озодликдан маҳрум бўлиш таҳдид солади.

Озодлик уйи ҳисоботида Ўзбекистон тилга олинмаган. Ўтган ой Ўзбекистон яна Париждаги чегара билмас мухбирлар ташкилотининг “Интернет душманлари" рўйхатидан жой олган эди.
XS
SM
MD
LG