Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Хитой сафарини бошламоқда.

Икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама этилиши кутилаяпти.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяо сўзларига кўра, Ислом Каримов Хитой раҳбари Ху Цзинтао, Умумхитой халқ вакиллари кенгашининг доимий қўмитаси раиси У Банго, Хитой давлат кенгаши раиси Вэн Цзябао ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашади.

Аммо Хитой элчихонаси ташриф давомида муҳокама этилажак масалалар кун тартиби ва имзоланиши мумкин бўлган ҳужжатлар масаласига ҳозирча ойдинлик киритмади.
XS
SM
MD
LG