Линклар

Сурия ҳукумати тартибсизликларга ортиқ тоқат қилолмаслигини айтмоқда


Сурия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги тартибсизликлар қуролли қўзғолон тусини олаётган бир пайтда ҳукумат одамларнинг бундай чиқишларига ортиқ тоқат қила олмаслигини билдирди.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, мамлакатдаги тартибсизликлар ортида салафийлар қуролли гуруҳи турибди.

“Улар ҳарбийлар, полициячилар ва оддий одамларни ўлдирмоқда, давлат ва хусусий шахслар мулкига тажовуз қилмоқда ва бундай террор амалларига ортиқ чидаб бўлмайди”, дейилади Сурия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ушбу баёнот Суриянинг учинчи йирик шаҳри Ҳомсдаги кўп минг кишилик аксилҳукумат намойишлари ортидан янгради.

Президент Башар ал Ассад истеъфоси талаб этилган Ҳомсдаги намойишлар чоғида полиция кучлари билан тўқнашувда 12 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG