Линклар

logo-print
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Ливиянинг исёнчилар ва Қаддафий кучлари ўртасида қақшатқич жанглар кечаётган Мисрота шаҳридан 618 муҳожирни эвакуация қилишга ёрдамлашган.

Одамлар Ливиянинг Бенғози шаҳрига олиб ўтилмоқда. Ташкилот яқин кунлар ичида дори-дармон, озиқ-овқат ва 8 минг литр ичимлик суви ортилган кема Мисрота бандаргоҳига етиб боришини айтмоқда.

Халқаро Муҳожирлик ташкилоти ҳам душанба куни Мисротадан мингдан зиёд одамни эвакуация қилгани ҳақда билдирди.

Ташкилотга кўра, яна 4 минг одам шундай ёрдамга муҳтож.

Айни пайтда ливиялик исёнчилар Қаддафий кучлари билан тинимсиз жанглар ортидан Мисротанинг талай қисмини назоратига олганликларини айтишмоқда.

Шаҳар беш ҳафтадан буён нишонга олинмоқда.
XS
SM
MD
LG