Линклар

Россияда ўзбек автомобилининг харидори кўпаймоқда


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Нексия шу кунда Россиядаги энг харидоргир автомобиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Нексия шу кунда Россиядаги энг харидоргир автомобиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

2011 йил биринчи чорагида GM Uzbekistan Россияда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67 фоизга кўп автомобил сотган.

Бу ҳақда Европа бизнес ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумот тарқатди.

Маълумотларга мувофиқ, 2011 йилнинг дастлабки уч ойида GM Uzbekistan Россия бозорида 18152 та автомашина сотган. Фақат март ойининг ўзида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 8354 та автомобил сотилган.

Жумладан, 2011 йил бошидан буён Россияда 10802 дона Nexia сотилган бўлиб, бу 2010 йилнинг шу даврида сотилганидан 76 фоизга кўпдир. Айни пайтда ўтган уч ой мобайнида камхарж Matiz автомобилидан 7350 дона сотилгани айтилмоқда.

Қўмита маълумотларга кўра, ўзбек Нексияси 2011 йилнинг биринчи чорагида Россияда энг кўп сотиладиган автомобиллар ичида саккизинчи ўринни, Матиз эса 18-ўринни эгаллаган.

Аснода GM Uzbekistan 2011 йилнинг январ-март ойларида автомобил сотиш бўйича Россияда тўққизинчи ўринга чиққани қайд этилган.

Дастлаб ЎзДЭУавто автоёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти номи билан Ўзбекистон ҳукумати ва Кореянинг Daewoo Motor ширкати ўртасида ташкил этилган автомобил заводи 1996 йилда ишга туширилган.

Кейинчалик ЎзДЭУавто базасида ташкил этилган GM Uzbekistan қўшма корхонаси Ўзавтосаноат ширкати билан General Motors корпорацияси ўртасида 2008 йилда тузилган.


Ҳозирда корхона акцияларининг 75 фоизига Ўзавтосаноат корхонаси, 25 фоизига эса General Motors эгалик қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG