Линклар

Сурияда фавқулодда ҳолат бекор қилинди


Хомс шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш, 18 апрел 2011 йил

Хомс шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш, 18 апрел 2011 йил

Сурияда қарийиб 50 йилдан бери амал қилиб келган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун бекор қилингани ҳақида "Ал-Жазира" телеканали хабар қилди.

Бугун эрталаб Хомс шаҳрида Сурия хавфсизлик кучлари ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш қатнашчиларини ўққа тутган эди.

Гувоҳларга кўра, камида бир киши ҳалок бўлган.

Мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри ҳисобланган Хомс марказий майдонини эгаллаб олган намойишчилар президент Башар ал-Ассад истеъфога чиқмагунча майдонни тарк этмаслигини айтмоқда.

Душанба куни Хомс шаҳрида бир кун олдин юз берган зўравонликларда хавфсизлик кучлари отиб ўлдирган намойишчиларни дафн қилиш маросимида минглаб одам қатнашди.

Ички ишлар вазирлиги тартибсизликларни “қуролли исён”га тенглаштирди.

Вазирлик зўравонликлар учун “Салафий ташкилотларига тегишли қуролли гуруҳлар”ни айблади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, бир ой аввал Сурияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери камида 200 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG