Линклар

logo-print

Президент Ислом Каримовнинг фермерлик соҳасига оид янги фармонидан ана шундай хулоса қилиш мумкин.


18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжатда фермернинг давлат олдидаги бурч ва вазифалари қатъий белгилаб қўйилган.

Агар фермер ижарага олган ерида шартнома шартларини қўпол бузса, шартномада кўрсатилмаган экин экса, паст рентабелли хўжалик юритса давлат суд орқали ерни тортиб олиши назарда тутилган.

Фармоннинг бошқа бандларида тегишли идораларга уни оғишмай бажариш вазифаси юклатилган.

Ҳужжат юзасидан фикр билдирган ўзбекистонлик мутахассисларга кўра, шу пайтгача ҳам давлатнинг кучли назорати остида ишлаб келган фермерлар атрофидаги ихотанинг янада қалинлаштирилиши жаҳон бозорида пахта толаси нархининг кескин ортиб кетгани билан боғлиқдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG