Линклар

БМТнинг Озиқ-овқат дастури янги гуманитар йўлак орқали Ливия ғарбига озиқ-овқат таший бошланганини маълум қилди.

Ташкилот эълон қилган баёнотда янги йўлак бир ой давомида 50 минг одам учун етарли миқдорда озиқ-овқат ташиш имкониятини бергани айтилади.

Ҳужжатда озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машиналари душанба куни Тунисдан Ливия ҳудудига ўтгани маълум қилинган.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари Ливиядаги Қизил Хоч ташкилоти орқали қатор шаҳарлар, жумладан Триполида яшовчи тинч аҳоли орасида тақсимланиши режаланган.

БМТга кўра, Ливия ҳукумати ўз назоратида бўлган ҳудудларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ходимларининг ҳеч қандай чекловсиз киришига рухсат берган.

Айни пайтда, Ливия ҳукумати кучлари аксар қисмини исёнчилар назорат қилаётган Мисрата шаҳрида ўт очишни тўхтатиш ниятида эмас.

Ҳукумат кучлари Мисрата шаҳрини бир неча кундан бери бомбардимон қилмоқда.

Шаҳарда озиқ-овқат ва дори-дармонлар тугаб бораётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG