Линклар

Каримовнинг Хитойга давлат ташрифи давом этмоқда


Ислом Каримов ва Ху Цзинтао Тошкентда, 2010 йил 9 июн.

Ислом Каримов ва Ху Цзинтао Тошкентда, 2010 йил 9 июн.

Синхуа агентлиги хабарига кўра, Пекинга икки кунлик давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон президенти Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Цзинтао, Хитой Парламенти Раиси Ву Банггуо ва Бош вазир Вен Жибао билан музокаралар ўтказади.

Сўзлашувлар чоғида Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ташриф давомида икки давлат ўртасида қатор шартномалар имзоланиши режаланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Хитой шу пайтга қадар икки давлат муносабатларнинг турли соҳаларини ўз ичига олган 170дан зиёд халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган.

Душанба куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Хитой Бош вазири ўринбосари Ли Кекианг билан учрашди.
XS
SM
MD
LG