Линклар

Сурия ҳукумати қарийиб 50 йилдан бери амал қилиб келган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни бекор қилди.

Ҳужжат қонун кучига кириши учун уни президент Башар ал-Ассад имзолаши керак.

Қарийиб бир ойдан бери ҳукуматга қарши намойишлар ўтказиб келаётган одамларнинг талаблардан бири айни қонуннинг бекор қилиниши эди.

SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат сиёсий маҳбусларни суд қилиш билан шуғулланиб келган давлат хавфсизлик судини тарқатиб юбориб, тинч намойишлар ўтказишга рухсат берувчи қонунни қабул қилган.

Бироқ бу чоралар ҳукуматга қарши ўтказилаётган намойишлар куч билан тарқатиб юборилишига чек қўядими ёки йўқ буниси ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG