Линклар

logo-print
Сурияда ярим асрдан бери амалда бўлиб келган фавқулодда ҳолат бекор қилинди.

Фавқулодда ҳолат қонунларининг бекор этилиши намойишчиларнинг асосий талаби эди.

Фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ҳақидаги қонунни ҳукумат қабул қилган ва у президент Башар ал-Ассад тарафидан имзоланганидан сўнг кучга киради.

Суриянинг расмий Сана ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат сиёсий маҳбуслар маҳкама ишларини олиб борган давлат хавфсизлик маҳкамасини ҳам тарқатиб юборган ва фуқароларга тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини берувчи янги қонунни тасдиқлаган.

Фавқулодда қонун 1962 йилдан бери кучда бўлиб, фуқароларнинг аксар конституциявий ҳақларини музлатиб қўйганди.

Бироқ фавқулодда қонунларнинг бекор қилиниши намойишчиларни аҳдидан қайтара олиши ҳозирча савол остидадир.

Намойишчилар Сурия президенти Башар ал Ассад истеъфосини талаб этмоқда. Ассадга қарши норозилик чиқишларда шу кунгача 200 суриялик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG