Линклар

Нигерия шимолида президентлик сайловлари ортидан юз берган зўравонликларда ўнлаб одам ҳалок бўлди, минглаб одам ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

Хабарларга кўра, сайлов натижаларидан норози мусулмон гуруҳлар аҳоли уй-жойлари, черков ва полиция биноларига ўт қўйганлар.

Сайлов натижалари Нигериянинг жорий президенти, эътиқоди бўйича насроний бўлган Гудлак Жонатан ғалаба қилганини кўрсатган, унинг рақиби, шимолдаги мусулмонлар дастагини қозонган Муҳаммад Бухорий эса мағлуб бўлган эди.

Унинг тарафдорлари сайлов натижалари айрим минтақаларида сохталаштирилганлигини иддао қилишмоқда.

Нефтга бой ва 150 миллион аҳолига эга Нигерияда насронийлар ва мусулмонлар ўртасида бўлиниш узоқ йиллардан буён мавжуд.

XS
SM
MD
LG