Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яман ҳукумати ва президент Али Абдулла Солиҳ истеъфосини талаб этаётган намойишчиларни ўзаро мулоқотга чақирди.

Ямандаги вазият бўйича мухокамалар ёпиқ эшиклар ортида ўтди, лекин Яман бўйича ҳеч қанақа расмий ҳужжат қабул қилинмади.

Хавфсизлик кенгашида муҳокамалар бўлаётган бир пайтда Яманда ҳукумат кучлари намойишчиларга қарата ўт очган ва унда уч киши ҳалок бўлган.

Намойишчилар мамлакатни 32 йилдан буён идора этиб келаётган Солиҳ истеъфосини январ ойидан буён талаб қилиб келишади.

Мамлакатда тартибсизликлар бошланганидан буён юзлаб одамнинг ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Президент Солиҳ мухолифатга ён бериб, президентлик муддати тугагач, 2013 йилда истеъфога чиқишга ваъда берди. Бироқ бу ваъдалар намойишчиларни қониқтирмаяпти.
XS
SM
MD
LG