Линклар

logo-print

Миср давлат комиссияси: полиция намойишчиларга керагидан ортиқ куч қўллаган


Миср давлат комиссияси мамлакатдаги феврал ойидаги ходисаларни ўрганиб, полиция кучлари Ҳусни Муборак истеъфосини талаб қилиб чиққан намойишчиларга қарши керагидан зиёд куч қўллаган, деган хулосага келди.

Мисрда 25 январ куни бошланиб, 11 феврал куни Муборак истеъфоси билан якун топган намойишлар бўйича бу илк расмий хулосадир.

Қўмита ҳисоботига кўра, намойишлар чоғида 846 нафар одам ўлдирилган, 6 мингдан ортиғи яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида 26 нафар полициячи ҳам бор.

Ҳисоботда айтилишича, полиция намойишчиларга қарши сувотар ва кўздан ёш чиқазувчи воситалардан ташқари ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланган.

Ҳозирда Ҳусни Муборакнинг ўғиллари Али ва Гамал коррупция ва зўравонлик айбловлари билан аллақачон қўлга олинган.

Муборакнинг ўзи ҳам 30 йиллик бошқаруви давридаги коррупция ҳамда хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш каби айбловлар юзасидан сўроққа тутилиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG