Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Хитойга давлат ташрифи давом этмоқда.

19 апрел куни президент Каримов ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао учрашиб, Ўзбекистон-Хитой муносабатлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.

ЎзА маълумотига кўра, президент Каримов Хитойнинг яқин дўсти экани, икки томонлама ҳамкорлик ривожига қўшган улкан ҳиссасини юксак қадрлашини ва ушбу учрашув томонларни қизиқтирган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият эканини алоҳида таъкидлаган.

Икки давлат раҳбари ўртасидаги мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий, маданий-гуманитар алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

ЎзА ёйинлаган маълумотларда айтилишича, музокара якунида Ислом Каримов ва Ху Цзинтао Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш, техникавий-иқтисодий ҳамкорлик, конларни ўзлаштиришга оид ва қатор бошқа ҳужжатлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG