Линклар

logo-print

Барак Обама Facebook фойдаланувчилари билан мулоқот қилади


Бугун АҚШ президенти Барак Обама Калифорниянинг Силикон водийсидаги Facebook компаниясининг штаб-квартирасига ташриф буюради.

Обама дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқлардан бири бўлган Facebook фойдаланувчилари билан Интернет орқали тўғридан-тўғри мулоқот қилиши кутилмоқда.

Президентнинг Facebook фойдаланувчилари билан онлайн савол-жавоб қилиши АҚШ тарихида илк маротаба кузатилмоқда.

Таҳлилчилар Обаманинг Силикон водийсига ташрифини 2012 йилга белгиланган президентлик сайлови билан боғлашмоқда.

АҚШнинг иқтидордаги президенти кенг кўламли ижтимоий ва молиявий ислоҳотлар дастурини охирига етказиш учун иккинчи муддатга президент этиб сайланиши кераклигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG