Линклар

Сурияда ярим асрлик фавқулодда ҳолат бекор қилинганига қарамасдан, ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.

Бугун Суриянинг шимоли-ғарбидаги Банияс шаҳрида намойишлар ўтказилди.

Фавқулодда ҳолат қонунларининг бекор этилиши намойишчиларнинг асосий талаби эди.

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун 1962 йилдан бери кучда бўлиб, фуқароларни аксар конституциявий ҳақларидан маҳрум қилиб келган.

Намойишчилар Сурия президенти Башар ал-Ассад истеъфосини талаб этмоқда. Ассадга қарши норозилик чиқишларда шу кунгача 200 суриялик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG