Линклар

Расмий Тошкент Ўзбекистон фуқароси Наврўзбек Турғуновни ўғирлаганликда айблаб қирғизистонлик милиция ходимларини Интерпол орқали қидирувга беришни режалаштирмоқда.

Регнум агентлигининг ўзбек куч ишлатар тизимларига таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик фермер Нарвўзбек Турғунов жорий йилнинг феврал ойида қирғизистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўғирлаб кетилган ва шу пайтгача ушлаб турилибди.

Расмий Тошкент иддоасича, қирғизистонлик милиция ходимлари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтиб, ўзбек фермерини ўғирлаб кетишган.

Расмий Бишкек воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Ўзбекистон томони Наврўзбек Турғунов билан боғлиқ ҳолат юзасидан Қирғизистон ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига қарши Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) ва 223-моддаси (Қонунга ҳилоф равишда Ўзбекистонга кириш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган.
XS
SM
MD
LG