Линклар

Афғонистондаги Халқаро коалиция кучлари 17 апрел куни Бағлон вилояти Бурка туманида уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида Афғонистон шимолида Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг қўмондони бўлган Мулла Абдул Фаттоҳ Ҳаққонийни ўлдирилди.


Ҳаққоний Афғонистон ва НАТО кучларга қарши ҳужумларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этганини ёзмоқда террорчилик муаммоларини ёритиб борадиган “The long war journal” нашри.

Мулла Ҳаққоний Толибон ва ЎИҲ жанггариларига қўмондонлик қилишдан ташқари жанггарилар учун қуроллар ва портловчи моддалар сотиб олиш ишларига масъул бўлган.

Халқаро коалиция кучлари Афғонистон шимолидаги Бағлон вилояти Бурка туманини “Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати истеҳкоми”, деб ҳисоблайди.

Шу боис Афғонистон ва халқаро коалиция кучлари ҳамкорликда бир неча ҳафтадан бери Афғонистон шимолида махсус рейдлар ўтказмоқда. Хусусан, март ойи бошидан бери Бурка туманида жанггариларга қарши биргаликда 11та махсус рейд ўтказилган.

Халқаро кучлар Бурка туманида 8 март куни ўтказган рейдда толиблар қўмондонларидан бирини йўқ қилди.

“The long war journal” нашри маълумотига кўра, исми ошкор қилинмаган қўмондон ўзбек, чечен ва тожик жанггариларидан иборат 80 кишилик гуруҳга бошчилик қилган.

Айни пайтда коалиция кучлари 10 март куни Саманган вилоятида уюштирган ҳаво ҳужумида ЎИҲнинг икки нуфузли қўмондони - Билол Қундуз ва Шох Муҳаммад йўқ қилинди.

Кейинроқ Балҳ вилоятида ЎИҲ қўмондонларидан бири асир олинди. Унинг исми ошкор қилинмади.

Афғонистон ва Халқаро кучлар 16 апрел куни Ғазни вилояти маркази Ғазни шаҳрида Мулла Ҳаққоний тармоғига алоқадор бўлган икки қўмондонни қўлга олгани хабар қилинди.

Улардан бири Пактика вилоятининг Оргун туманида ҳам Толибон ҳам ЎИҲ жанггариларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган.

Ҳозир Афғонистон ва Халқаро коалиция кучлари Толибон ва ЎИҲ жанггарилари Афғонистон шимолидаги қайси вилоятларда паноҳ топгани ва тайёрлов лагерлари ташкил қилганини аниқлаш ва уларга қарши махсус амалиётлар олиб бориш билан шуғулланмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG