Линклар

Франция Ливиядаги исёнчиларни қўллаш учун ҳарбий мутахассислар гуруҳини жўнатишга қарор қилди.

Бу ҳақда маълум қилган Франция ҳукумати вакили Франсуа Баруэнга кўра, "кичик гуруҳ" ҳарбийлар исёнчиларга кўмак бериш ва "аҳоли ҳимоясини ташкил қилиш" мақсадида жўнатилаяпти.

У шунингдек Франциянинг Ливияга пиёда қўшинларини жўнатиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Британия ва Италия ҳам Ливиядаги исёнчиларнинг Муаммар Қаддафий кучларига қарши курашда ёрдам бериш учун ўз ҳарбий мутахассисларини юборишини билдирди.
XS
SM
MD
LG