Линклар

logo-print

НАТО Ливия бўйлаб ҳаво зарбаларини кучайтиради


Франция президенти Николя Саркози Ливиянинг Мисрота ва бошқа шаҳарларида Муаммар Қаддафий кучлари ҳужумларига қаршилик кўрсатаётган исёнчиларни қўллаб-қувватлаш ва Қаддафий режимига чек қўйиш учун НАТО етакчилигидаги коалиция Ливия бўйлаб ҳаво зарбаларини кучайтиришини билдирди.

Саркози бу ҳақда чоршанба куни Парижда Ливия исёнчилари етакчиси Мустафо Абдул Жалил билан бўлган музокаралар чоғида таъкидлаган.

Шунингдек, Франция ва Италия Ливиядаги исёнчиларни қўллаш учун ҳарбий мутахассислар гуруҳини жўнатишга қарор қилган.

Франция ҳукумати вакили Франсуа Баруэнга кўра, "кичик гуруҳ" ҳарбийлар исёнчиларга кўмак бериш ва "аҳоли ҳимоясини ташкил қилиш" мақсадида жўнатилаяпти, улар Миллий ўтиш даври кенгаши билан тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида иш олиб боради.

Аввалроқ Британия ҳам ўз ҳарбий мутахассисларини Ливияга юборишини маълум қилганди. Айни пайтда Франция Ливияга пиёда қўшинларини жўнатиш нияти йўқлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG