Линклар

Ливияда британиялик фотожурналист ҳалок бўлди


Ливияда британиялик фотожурналист Тим Хетерингтон ҳалок бўлди.

Хетерингтон исёнчилар ва Қаддафий кучлари ўртасида қақшатқич жанглар кечаётган Мисротадаги воқеаларни ёритаётган эди. Хетерингтон билан бирга бўлган яна уч ғарблик журналист яраланган.

Гувоҳларга кўра, улар Қаддафий кучлари тарафидан ўққа тутилган.

41 ёшли Тим Хетерингтон Афғонистондаги уруш ҳақидаги “Рестрепо” деб номланган ҳужжатли филм режиссерларидан бири бўлган. Ушбу филм жорий йил Оскар мукофотига кўрсатилганди.

Хетерингтон сўнгги ойларда Vanity Fair журнали учун ишлаётган эди.
XS
SM
MD
LG