Линклар

Суриядаги зўравонликларни қоралаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон айниқса Ҳомс шаҳридаги вазиятдан ларзага келганини таъкидлади.

Суриянинг учинчи йирик шаҳри бўлмиш Ҳомсда хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлган.

Ҳуқуқ фаоллари душанба кунидан буён Ҳомсда демократия талабгори бўлган йигирмадан зиёд намойишчи ҳалок бўлганини айтишмоқда.

Лекин буни мустақил манбалар тарафидан текшириш қийин, журналистлар шаҳарга қўйилмаяпти.

Сурияда ҳукумат ярим асрлик фавқулодда ҳолатни бекор этиш ҳақида қонун қабул қилганига қарамай, чоршанба куни Баниас шаҳрида ҳам аксилҳукумат намойишлари бўлди. Норозилар президент Башар ал Ассад истеъфосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG