Линклар

Кличко ва Ҳей жанги Германияда ўтказилади


Украиналик Владимир Кличко ва британиялик Дэвид Ҳэй ўртасидаги бокс жанги 2 июл куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Кличконинг менежери Бернд Бёнте маълум қилди.

Профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Девид Ҳей ва ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўртасида шу йилнинг май ойига режаланмиш жанг бекор қилинган эди.

Руслан Чагаев айни вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги камари учун курашда Девид Ҳей рингга тушиши шарт бўлган биринчи рақамли боксчи эди. Лекин Девид Ҳей Руслан билан эмас, Владимир Кличко билан рингга тушишини билдирганди.
XS
SM
MD
LG