Линклар

Тожикистоннинг Хўжанд (аввалги Ленинобод) шаҳридаги Ленин ҳайкали олиниб, унинг ўрнига тожик давлатчилиги асосчиси Исмоил Сомоний ҳайкали ўрнатилади.

Ҳайкал турган майдон номи ҳам “Сомоний” деб аталадиган бўлди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти расмийлари маълум қилди.

Ҳозирда Ленин ҳайкалини кўчириш ишлари бошланган. Айтилишича, у Хўжанддаги байналмилал жангчилар паркига кўчади.

Хўжанддаги Лениннинг пўлатдан ясалган 12 метрли ҳайкали Тожикистонда коммунистлар доҳийсига ўрнатилган энг баланд ёдгорлик ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG