Линклар

Россиялик мулозим ирқпарастлик баёноти учун ишдан олинди


Россия Федерал Миграция хизмати матбуот вакили Константин Полторанин ирқий камситиш оҳангидаги баёноти учун лавозимидан бўшатилган.

БиБиСи мухбири билан суҳбатда жаноб Полторанин “оқ танли ирқ келажаги хавф остида”, деган сўзларни айтган эди.

Федерал Миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский 2005 йилдан буён хизмат матбуот вакили бўлиб келган Полтораниннинг лавозимидан олиниши унинг ана шу баёноти билан боғлиқ эканини тасдиқлади.

Полтораниннинг ўзи эса “Эхо Москви” радиоси мухбири билан суҳбатда ўз баёнотини ирқий камситиш деб билмаслигини айтган.

Константин Полторанин 2005 йилда Россия Федерал Миграция хизмати матбуот вакили лавозимига келишдан аввал Россия ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида ишлаган.
XS
SM
MD
LG