Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Украинадаги Чернобил атом электростанциясида рўй берган фожеага 25 йил тўлиши арафасида мазкур ҳудудни кўздан кечирди.

БМТ Атом энергияси агентлиги раҳбари Йукиа Амано ва Украина президенти Виктор Янукович ҳамроҳлигида Чернобилга борган Бан Ки Мун 25 йил аввалги даҳшатли фожеа ва яқинда Япониянинг Фукусима атом станциясидаги ҳалокат инсоният учун катта сабоқ бўлганини таъкидлади.

Атом энергиясини ишлаб чиқиш тарихида Чернобил энг даҳшатли фожеа сифатида кўрилади. Фожеа 1986 йили атом станцияси электр таъминотида рўй берган қисқа муддатли узилиш келтириб чиқарган бир қатор портлашлар натижасида содир бўлганлиги айтилади.

Сешанба куни Киевда ўтказилган анжуманда халқаро донорлар Чернобил ҳалокати оқибатларини тугатиш учун 780 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам беришни ваъда қилдилар.
XS
SM
MD
LG