Линклар

Афғон полициясининг уч ходими портлаш қурбони бўлди


Афғонистон шарқида содир этилган портлашда полициянинг уч ходими ҳалок бўлди, олти нафари яраланди.

Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар ҳужумда полициянинг тўққиз ходими ўлдирилганини иддао қилди.

Вилоят ҳоким матбуот котиби Аҳмад Зайи Абдулзайи бомба полиция ходимларини тайёргарлик марказига олиб борадиган микроавтобусда портлаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG