Линклар

Ўшда қирғин қурбонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилади


Ўшда июн воқеаларида ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик обидаси ўрнатилади. Бу борада Озодликка Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот котиби Гулжан Ажиматова маълум қилди.

- Июн воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан Ўш шаҳар мерияси ташаббуси билан Ўшда “Онанинг кўз ёши” деб номланган махсус ёдгорлик обидаси ўрнатилаяпти. Ҳозирда ёдгорликни ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилаяпти. Ёдгорлик обидасининг бир томонида қирғиз иккинчи томонидан ўзбек оналари “қайғумиз бир” дегандай бир-бирини қучоқлаб тургани акс этади, - деди Гулжан Ажиматова.

Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот котиби сўзларига кўра, ёдгорлик тархи шаҳар ҳокимияти томонидан молиялаштирилади ва у ҳокимият биноси олдидаги “Мангу олов” ёдгорлиги яқинидаги хиёбонда ўрнатилади.
XS
SM
MD
LG