Линклар

logo-print

Ливияда исёнчилар чегара постини эгаллаб олди


Франция флотининг Rafale учқичи Ўртаер денгизидан Ливия томон парвоз қилмоқда, 20 апрел 2011 йил

Франция флотининг Rafale учқичи Ўртаер денгизидан Ливия томон парвоз қилмоқда, 20 апрел 2011 йил

Ливиялик исёнчилар Тунис чегарасидаги текширув пунктини ўз назоратига олди.

Исёнлилар етакчиси Шабан Абу Ситта “Вазин” чегара пости Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучларига қарши уч кун олиб борилган жанглардан кейин қўлга киритилганини айтди.

Айни пайтда, НАТО Ливия аҳолисини Қаддафий кучлари ва уларга тегишли иншоотлардан йироқлашишга чақирди.

Бу НАТОнинг ҳаво ҳужумлари пайтида тинч аҳоли орасида талафотлар бўлишининг олдини олиш мақсади билан изоҳланмоқда.

21 апрел куни эрталаб Ливия давлат телевидениеси НАТО учқичлари Триполини бомбардимон қилгани оқибатида саккиз киши ўлгани, 18 нафари яраланганини эълон қилди.

Франция президенти Николя Саркози исёнчиларни қўллаш мақсадида Қаддафий кучларига қарши НАТО ҳужумлари кучайтирилишини баён қилди.

Исёнчиларни тайёргарликдан ўтказишда ёрдам бериш учун Британия Франция ва Италия Ливияга ҳарбий маслаҳатчиларини жўнатмоқда.

Қўшма Штатлар эса исёнчиларга 25 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG