Линклар

Сурияда 25 нафар ироқлик ўлди


Суриянинг давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги мамлакат марказида рўй берган автоҳалокат оқибатида 25 нафар Ироқ фуқароси нобуд бўлганини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Дамашқ-Хомс шаҳарларини боғловчи йўлда автобус иккита юк машинасига урилиб чуқурликка қулаган.

SANA агентлиги қурбон бўлганларнинг ҳаммаси ироқликлар эканини билдирди.

Воқеада яна йигирма нафар йўловчи жароҳат олган. Улардан олти нафарининг аҳволи оғир.
XS
SM
MD
LG