Линклар

logo-print

Сурияда фавқулодда ҳолат ҳақидаги қонун бекор қилинди


Сурия президенти Башар ал-Ассад

Сурия президенти Башар ал-Ассад

Сурия давлат телевидениеси президент Башар ал-Ассад фавқулодда ҳолат ҳақидаги қонунни бекор қилиш, давлат хавфсизлиги судларини тарқатиб юбориш ва фуқароларнинг тинч намойиш ўтказишига рухсат берувчи фармонни имзолаганини эълон қилди.

Сурия ҳукумати шу ҳақдаги қонун лойиҳасини 20 апрел куни маъқуллаган эди.

Бир ойдан бери ҳукуматга қарши намойишлар уюштириб келаётган фуқароларнинг асосий талабаридан бири Сурияда 48 йилдан бери амал қилиб келинган фавқулодда ҳолат ҳақидаги қонуннинг бекор қилиниши эди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари норозилик намойишлари бошланганидан бери 200дан ортиқ одам нобуд бўлганини айтган.
XS
SM
MD
LG