Линклар

logo-print
АҚШ учувчисиз бошқариладиган "Predator" русумидаги иккита учқичини Ливияга жўнатмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс бу ҳақда маълум қилди.

Ўзи билан Hellfire ракеталарини олиб юрувчи ва Муаммар Қаддафий позицияларини аниқ нишонга олишга қодир "Predator" учқичларини Ливиядаги амалиётларга жалб этиш ҳақдаги қарорни пайшанба куни президент Барак Обама мақуллаганди.

АҚШ президенти Обама: "Ноёб имкониятга эга эканмиз, уни ишга солиш керак", деб айтган.

- “Predator” учқичларини Ливияга юбориш қарорини Обама маъқуллади ва бугун учқичлар биринчи парвозларини амалга оширишга киришди. Ўйлайманки, бу бизга яна ҳам кенг имконият беради,- деди АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

Учувчисиз бошқариладиган “Predator” учқичларидан АҚШ ҳарбийлари Афғонистон-Покистон чегарасидаги амалиётларда фойдаланиб келади.
XS
SM
MD
LG