Линклар

Покистоннинг Карачи шаҳридаги қиморхоналарнинг бирида содир бўлган портлашдан камида 15 одам нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Хабарларга кўра, портловчи ускуна узоқдан туриб ҳаракатга келтирилган.

“Портлаш жиноий унсурларнинг ишими ёки террорчиларнинг, бу ҳозирча номаълум, буни ўрганяпмиз”, деди шаҳар полицияси раҳбари Иқбол Маҳмуд.

Карачи шаҳрида жиноий тўдалар ва исломий гуруҳларга мансублиги иддао қилинадиган шахслар тарафидан содир этилган зўравонликлар тез-тез рўй бериб туради.
XS
SM
MD
LG