Линклар

Испания кубогини қозонган "Реал Мадрид" футбол жамоаси аъзолари икки қаватли усти очиқ автобусда келаётган маҳал Кубок Серҳио Рамос қўлидан пастга тушиб, автобус ғилдираги остига думалаб кетди.

Полициячилар дарҳол Кубогни автобус ғилдираги остидан олиб жамоа ҳайдовчисига топширишди.

Бу ҳодиса "Реал Мадрид" клубининг минглаб ишқибозлари кўз ўнгида содир бўлди.

Кеча Испаниянинг донғи кетган "Реал Мадрид" клуби мамлакатнинг яна бир донгдор жамоаси "Барселона" устидан 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритганди.

Ягона гол Криштина Роналдо тарафидан киритилди.
XS
SM
MD
LG