Линклар

“Баркамол авлод” спорт мусобақалари арафасида Термиз шаҳридаги тайёргарлик ишларини кўздан кечириш учун борган президент Ислом Каримов қисқагина сафари чоғида 10 минг кишилик стадионнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги мутасаддиси Ислом Каримов спорт мусобақалари учун таъмирланган ва янги қурилган яна бир неча объектларни кўздан кечирган.

Шунингдек, президентнинг вилоятдаги Имом Абу Ийсо ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилгани ҳам айтилмоқда.

Ўзбекистондаги коллеж ўқувчилари ўртасида ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақалари, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, 27 апрелдан 30 апрелгача бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG