Линклар

Ислом Каримов Термизда бўлди

  • Садриддин Ашур

Ислом Каримов Термизда қурилган янги стадионни кўриб, ўз мулоҳазаларини айтиб кетди.

Ислом Каримов Термизда қурилган янги стадионни кўриб, ўз мулоҳазаларини айтиб кетди.

Одатда президентнинг вилоятларга ташрифи оғирлиги маҳаллий ҳокимларнинг текин мардикори бўлган ўқитувчилар зиммасига тушади.


Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозимига кўра, Ўзбекистон Президент Ислом Каримов Термиз шаҳрида тушгача бўлган. Бу вақт давомида президент Исмоил Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилган ва янги қурилган ўн минг кишилик стадионни бориб кўрган.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи Ўрол ака президент келишидан олдин Термиз шаҳрида хавфсизлик чоралари фавқулодда кучайтирилганлигини айтади:

- Ҳозир Термизга кириб ҳам бўлмайди, чиқиб ҳам бўлмайди. Кирган машинани чиқармайди. Қаттиқ назоратда ҳозир. Назорат бўлаяпти президент келиши учун,- дейди Термизга бориб, шаҳарга киролмай қайтиб кетган Ўрол ака.

Термиз шаҳрида янги қурилган ўн минг кишилик стадион апрел ойининг бошида фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ, муддатидан кеч қолганлиги учун бу стадионни қуришга ҳатто ўқитувчилар ҳам сафарбар этилди, дейди Сариосиё туманида ўқитувчилик қилаётган Фахриддин:

- Сариосиëда 75 мактаб бўладиган бўлса, шу 75 мактабдан ҳар уч кунда иккита ўқитувчи бориб алмашиб, иш юртиб келаяпти. Бўлиб ўтадиган жараëн мана апрел ойининг охири. Ҳозир бизларда 35 градусдан ошаяпти иссиқлик. Кечикиб кетаяпти стадионни топшириш маросими. Ўша марафон ўтказилиши кечикди. Ўзи аслида апрел ойи бошида бўлиши керак эди. Амир Темур таваллуд кунига мўлжалланган эди очилиш маросими. Бу энди шу ой охирларига келиб, энди президентимиз келадиган бўлса, ë очилиш маросимини ўтказиб берадилар ëки кўриб бир якуний хулоса бериб кетадилар. Очилиш маросими ҳам бошланиб қолса керак.

Бизни ҳам мактаб директори жўнатди. Уч кун мобайнида дарсни қолдириб, ишлаб келдик, ўқувчилар бекор юришди. Термизга ўз ҳисобимиздан йўл кира тўлаб бориб, ўша ерда овқатланиш, ëтиш, туриш ҳаммаси ўзимизнинг ҳисобимиздан бўлиб, мактабимизга ажратилган ерда мен ўзим ҳам уч кун ишладик. Ҳатто ўша ерда дарахтларга қуйиладиган сувларгача сотиб олдик. Ўша ёнилғи ташийдиган цистерналарда сув олиб келиб сотишади. Ўша сувларгача сотиб олиб қуйиб дарахтларга қараб, қоровуллик қилиб, кун бўйи ишлаб қайтдик,- дейди сариосиёлик ўқитувчи Фахриддин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG