Линклар

logo-print
Хитой ва Ўзбекистон банклари бир ярим миллиард АҚШ доллари қийматидаги янги ҳамкорлик лойиҳасини имзолади.

Бу ҳақдаги келишувга президент Ислом Каримовнинг Хитойга сафари чоғида эришилгани айтилмоқда.

12.uz нашри берган хабарга кўра, бунча сармояни олиб келадиган кредит линиялари (маълум муддат давомида бериб бориладиган кредит) Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки, Ўзсаноатқурилиш банки, Асака банк ва Алоқа банкида очилади.

Хитой сармоясининг кимё, нафт-газ, энергетика ва транспонт соҳаларидаги йирик кўламдаги лойиҳаларга қаратилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий банки ва Хитой Халқ банки ўртасида қиймати 106 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган яна бир келишув имзоланган.

2011 йил бошига қадар Хитой Ўзбекистонда 35 та лойиҳани амалга оширмоқда, бу давлат сармоясининг умумий қиймати эса 4 миллирад АҚШ долларига яқинлаган.
XS
SM
MD
LG