Линклар

logo-print
Америка Қўшма Штатлари ўтган йили Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Германия фуқаросини ўз юртига қайтарди.

Аҳмад Вали Сиддиқий ЎИҲ ва Ал-Қойдага алоқадорликда гумон қилиниб, 9 ой давомида Кобул яқинидаги АҚШга қарашли Бағром ҳарбий базасида сақланди.

Уни сўроққа тутиш чоғида қўлга киритилган маълумотларга таяниб, АҚШ махсус хизматлари ўтган йили октябр ойида Германия ҳукуматини Ал-Қойда Европанинг бир неча давлатларида террор ҳужумини амалга оширишга ҳозирлик кўраётганидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG