Линклар

Тошкент метросининг “Буюк ипак йўли” бекати тепасидаги гул сотиладиган расталар ёпилди.

Бу ҳақда Anons.uz нашри тарқатган хабарга кўра, бу ердаги расталар бузилган ва ёпилган бир неча гул дўконлари шу ҳудуддаги Dunyo супермаркетининг иккинчи қаватига жойлаштирилади.

Шунингдек, бу ердаги аҳоли уйлари ёнида жойлашган гаражларни ҳам бузиб, унинг ўрнида ёпиқ автомобил тўхташ жойини қуриш режалаштирилгани айтилмоқда.

Бу Тошкентда йил бошидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тантаналар арафасида амалга оширилаётан бузиш ва таъмирлаш ишларининг давомидир.

Бунга қадар Тошкент метросининг Олмазор, Машинасозлар, Алишер Навоий каби метро бекатлари тепасидаги савдо расталари ҳам бузилган эди.
XS
SM
MD
LG