Линклар

Россияда бола ўғирлашда айбланган ўзбек тергов пайтида вафот этди


Россияда бола ўғирлашда айбланиб, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Ёқуб Валиев 10 йилга қамалди, унинг отаси Иғор Валиев эса тергов чоғида вафот этди.

Бу ҳақда Регнум агентлигининг прокуратурага таяниб берган хабарига кўра, Ёқуб Валиев билан бирга қўлга олинган отаси Илғор Валиев тергов чоғида соғлиги оғирлашиб вафот этган. Укаси Рамил Валиев эса қидирувга берилган.

22 ёшли ўзбекистонлик Ёқуб Валиевни Санкт-Петербург суди ота-онасидан пул талаб қилиш мақсадида 8 ёшли болани ўғирлашда айбдор, деб топган.

Санкт-Петербург прокуратураси Ёқуб Валиевга бу жиноятни содир этишда отаси ва укаси кўмаклашганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG