Линклар

logo-print
Россия расмийлари Ал-Қойданинг Шимолий Кавказдаги асосий вакили саналган саудиялик жанггари ўлдирилгани ҳақида баёнот берди.

Россия Аксилтеррор миллий қўмитасининг маълум қилишича, Муғаннид номи билан танилган Холид Юсуф Муҳаммад ал-Амир 21 апрел куни Чеченистонда давлат хавфсизлик кучлари ўлдирган уч жанггаридан бири бўлган.

Қўмита матбуот вакили Николай Синцов бу жанггари Доку Умаровга рақиб бўлган муҳим фигуралардан бирига айланган, деб баёнот берди.

- Аввал қўлга олинган жанггарилардан олинган маълумотларга кўра, кейинги йиллар ичида Муғаннид яширин жанггари гуруҳларга етакчилиб қилию, Доку Умаровнинг рақибига айланган. Сўнгги йиллар ичида Россияда худкушлар иштирокида содир бўлган деярли ҳамма террор хуружларида унинг бевосита аралашуви бўлган,- деди Николай Синцов.

Қўмита расмийсига кўра, Муғаннид жанггари гуруҳларни хориждан келадиган маблағ билан таъминлаб турган ва Россия кучлари 2002 йилда ўлдирган яна бир араб жанггариси — Ҳаттоб етакчилигидаги кучларга кўмаклашиш учун 1999 йилда Шимолий Кавказга келган.
XS
SM
MD
LG