Линклар

logo-print

Араб дунëсидаги ўзгаришлар силсиласидан илҳомланган ўзбек мухолифати Facebook тармоғида "Ўзбекистон халқ ҳаракати" номидаги ташкилот тузилганини билдириб, бу ташкилот номидан мурожаат эълон қилди.


"Каримов зулмидан қутилишнинг ягона йўли - унга бўйсунмасликдир, бутун мамлакатда бўйсунмаслик ва Ўзбекистонда диктаторлик режимининг йўқолишини талаб қилиш ҳаракатини бошлашдир",- дейилади мурожаатда.

Facebookдаги акцияга "Ўзбекистон халқ ҳаракати" номи остида "Андижон - Адолат ва тикланиш" ташкилоти, мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси ва "Таянч" инсон ҳуқуқлари гуруҳи аъзолари бирлашди.

Бу ташкилот талаблари ëйинлангандан сўнг унга қаршилар ва тарафдорлар ўз фикрларини Озодликка билдиришди.

Бу тадбирга қаршилар Ўзбекистондаги тинчлик осудалик барҳам топмаслиги, коса кўзага тегиб синмаслигини хоҳлашди.

Тадбир тарафдорлари эса, қамоқлардаги минглаб эътиқод махбуслари, коррупцияга ботган иқтисод, одамлар эрк иxтиëри устидан ўрнaтилган тотал назорат ҳақида гапириб, бу ҳолатни ўзгартириш зарурлигини айтишди.

Озодликнинг навбатдаги қурултойи ана шу турли мулоҳазаларга майдон бўлди.

Қурултойда “Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти вакили Жаҳонгир Усмонов, Каримов истеъфосини Ўзбекистонда туриб талаб қилаëтган инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулла Тожибой ўғли, Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ, Лондондаги Ўзбекистон ташаббус гуруҳи раҳбари Шоҳида Ëқуб ва Ўзбекистон халқ шоираси Гулчеҳра Нуриллаева иштирок қилди.

Россиялик таниқли мухолифат фаоли, Россия Демократик иттифоқ партияси лидери Валерия Новодворская фикрларига ҳам Қурултой мобайнида ўрин берилди. Новодворская Каримов бошқарувидаги режимга баҳо берди ва бу режимга қарши кураш йўллари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG