Линклар

Япония Бош вазири маҳкамаси мамлакатнинг каттагина қисмини вайрон қилган ва иқтисодига катта зарар етказган 11 март кунги табиий офатдан кейинги тиклаш ишларига 50 миллиард АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади.

Бу қарорини эндиликда Япония парламенти тасдиқлаши лозим.

- Иккинчи марта ажратиладиган ва мамлакатни тўлиқ қайта тиклаш ишларига сафрланадиган маблағ катта миқдорда бўлади. Жуда кўпчилик каби мен ҳам шуни кутмоқдаман,- деди Япония бош вазири.

50 миллиард долларлик биринчи бюжет мамлакатни қайта тиклаш учун зарур бўлган сумманинг бир қисми, холос.

Қайта тиклаш ишлари учун жами 300 миллиард АҚШ доллари кетиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG