Линклар

“Тико” Тошкентдан қувиладими?


Тошкент кўчаларида "Тико"ларни кўп учратиш мумкин.

Тошкент кўчаларида "Тико"ларни кўп учратиш мумкин.

Яқинда Тошкентга сафар қилишимга тўғри келиб қолди. Ўзбекистон пойтахтининг ажралиб турувчи жиҳатларидан бири-кўчада қўл кўтариб, исталган машинани тўхтатишингиз мумкин.

Киракашлик билан шуғулланиш айб ҳам эмас, уят ҳам эмас. Баъзан қизиқарли, ҳамма янгиликлардан бохабар киракашлар ҳам тушиб қолади.

Улардан эшитган сўнгги Тошкент янгиликларидан бири шу бўлдики, пойтахтадан аста - секин “Тико” машинаси вилоятларга чиқариб юборилар эмиш. Бу хабарни бир киракаш ҳайдовчидан эмас, бир нечтасидан эшитдим.

"Тико"дан кейин "Жигули" машиналарига ҳам навбат келадими?
“Тико” машинаси Ўзбекистонда 1996 йилдан буён Асакада йиғилар эди. Уни сотиб олиш иштиёқи менда жуда ҳам катта эди. Ҳайдовчи бўлмасам-да, эшитганларимга қараганда, бензин кам кетар экан-100 км. га 4 литр дейишар эди.

Хўш нега “Тико” машинасига Тошкентдан "ҳайдалиш куйи" чалинади?

Суҳбатдош ҳайдовчилар фикрича, машина модели эскирган. Ундан кейин "қааанча янги-янги машиналар Ўзбекистонда чиқа бошлади". Тошкент кўркини бузмаслик учун, кичкина ва ихчам машинани вилоятларга секин-аста чиқариб юбориш режаланган.

-“Тико” эгаси машинасини сотмоқчи бўлса, вилоятга сотиши керак, -дейди тошкентлик “Матиз” эгаси.

Тошкентнинг кўчалари кенг ва равон.
Бу бўйича Ички ишлар вазирлигининг транспорт билан шуғулланувчи бошқармаси махсус расмий қоғозга ҳам эга эмиш. Албатта, бу расмий хужжат эълон қилинса, бу янгилик қанчалик рост эканлиги маълум бўлар эди.

Демак, эндиликда пойтахтга келган меҳмонлар “Тико” ни кўрмаслиги керак. “Волга”, “Жигули”, “Москвич”ларничи?

Транспорт соҳасида ишлаган Озодлик мухлисларидан бири “Тико” Тошкентдан чиқариб юборилиши ҳақидаги хабардан кулиб, ишонмаслигини айтди. Унинг ўзи 1972 йилда чиққан “Волга”да юрар экан.

Сиз-чи? Сиз бундай янгиликдан хабардормисиз? Балки тошкентлик киракашлар хазиллашгандир?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG