Линклар

Ливия ҳукумати аскари Мисратадан чекиниш ҳақида кўрсатма бўлганини айтди.

Исёнчи гуруҳлар томонидан қўлга олинган ярадор аскар Рейтер агентлигига бу кўрсатма жума куни келгани ва унинг қисми якшанба куни чекинишга ҳозирлик кўраётган бир кезда исёнчиларга уларга ҳужум қилганини айтган.

Айни пайтда Ливия ҳукумати НАТО қўшинлари Муаммар Қаддафий қароргоҳи атрофини ўққа тутганини айтди.

Қаддафий ҳукумати матбуот вакилининг айтишича, ўтган тундаги ҳужумлар чоғида 3 одам ўлган. НАТО эса бу борада изоҳ бермади.

Ливияда халқаро ҳарбий коалиция ҳаракатлари иккинчи ойдирки давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG