Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Сурия ҳукуматини мамлакатда тинч намойишларнинг қонли бостирилишига чек қўйишга чақирди.

Обаманинг баёноти Сурияда 90 га яқин намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганидан сўнг янграмоқда.

Обама Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг намойишларни тўхтатиш ниятида кўп йиллик фавқулодда ҳолатни бекор қилганини сиёсий инқироздан чиқиш учун ташланган етарли жиддий қадам, деб ҳисоблай олмаслигини айтди.

Обама Сурия президентини зарур чоралар кўриш ўрнига Эрондан ёрдам изламоқда, деб танқид қилди.


Ҳозирга қадар АҚШ, шунингдек, Буюк Британия, Европа Парламенти тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишини кескин қоралаб, баёнот берди.
XS
SM
MD
LG