Линклар

logo-print

Ню-Йоркка ноқонуний сигарет олиб киришга уринган ўзбек ушланди


JFK аэропорти.

JFK аэропорти.

АҚШ нинг Ню-Йорк шаҳридаги JFK аэропортида ноқонуний равишда сигарет олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

RUNYweb.com сайти берган хабарга кўра, шаҳарда олиб борилган «Operation Smokeout» номли махсус амалиёт натижаларини матбуотга маълум қилган Queens тумани прокурори Ричард Браун шундай маълумотни тақдим қилган.

Прокурорга кўра, амалиёт чоғида Корея ва Ўзбекистондан олиб келинган 4 минг блок сигарет мусодара қилинган ва қўлга олинганлар акциз солиғини тўламай, бундан Ню-Йорк ғазнасига тушиши мумкин бўлган 270 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловдан қочишга уринган.

Бундан ташқари, қўлга олинганлардан 22 мингта сигара ва 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул ҳам олинган.

Қонунбузарлардан бири 36 ёшли ўзбекистонлик Бобиржон Шокиров экани ва унинг ёнидан 11 минг АҚШ доллари миқдорида акциз солиғини солиниши мумкин бўлган 170 блок сигарет олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG