Линклар

БМТ нинг Аҳолишунослик жамғармасининг Шарқий Европа ва Ўрта осиё минтақаси бўйича мутасаддиси Теодоро Фиренс Ўзбекистонга борди.

Бу ҳақда Uzdaily.uz нашрининг хабар қилишича, БМТ мулозими Тошкентда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро анжуманга таклиф қилинган.

Теодоро Фиренс, шунингдек, Ўзбекистонда аҳолишунослик ва гендер масалалари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда шу кунларда аҳоли сонини аниқлашга қаратилган тадбир давом этмоқда.

Ўзбекистон президенти 14 мартда имзолаган қарорга биноан мамлакатда аҳоли пунктларини оралатиб аҳолини рўйхатга олиш 21 апрелда бошланган ва 30 апрелда якунига етади.

Сўнгги бор мамлакат аҳолиси, кузатувларга кўра, бундан 22 йил муқаддам рўйхатга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2010 йил охирида мамлакат аҳолиси 28 миллион 233 минг нафарга етган.
XS
SM
MD
LG